АҚШ Давлат Департаментининг 2006 йилда дунёда терроризм борасидаги йиллик ҳисоботи эълон қилинди

(Ҳисоботнинг Инглиз тилидаги тўла матни)

Бугун эълон қилинган бу ҳужжатда дунё бўйлаб терроризм миқёси ўсиб кетгани қайд этилар экан, ҳар бир давлатдаги аҳвол ҳам таҳлил қилинган.

Жумладан, ҳисоботнинг Ўзбекистонга оид бўлимида минтақада “Ал-Қоида” , Ўзбекистон Исломий Ҳаракати, Исломий Жиҳод Иттифоқи ва Шарқий Туркистон Исломий Ҳаракати тарафдорлари ҳали фаоллиги ва уларнинг яқин ўтмишда АҚШ манфаатларига йўналган фаолиятлари қайд этилган.

Ўзбекистон ҳукуматининг ҳам ролига баҳо берилиб, унинг репрессив сиёсати ва иқтисодий шароит исломий радикализ мафкурачиларига озуқа бераётгани, чегараларнинг хароблиги-ю терроризмга қарши курашининг самарасизлиги таъкидланар экан, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси 2004 йилги таҳдиддан бери фавқулодда ҳушёр ҳолатда ишлаётгани айтилади.

Ўзбекистон ҳукуматининг аввал терроризмга қарши кураш коалициясига қўшилгани, АҚШга Хонобод базасини очгани ва сўнгра Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг муҳим бўғинига айланиб, АҚШ билан шартномани узгани кабу ҳоллар ҳам айтилар экан, Тошкент ҳукуматининг бошқа қилмишлари борасида ҳеч нарса дейилмаган.

Бобур Холиқназаров.

Advertisement

About TURONZAMIN

supporter of democracy

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

Gravatar
WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Connecting to %s