Авди Кулиев оламдан ўтди
Марказий Осиё давлатларининг подшолари билан бирга мухолифати ҳам қаримоқда ва президентлари билан бирга бу дунёни тарк этмоқда.
Ҳали яқинда Туркманбоши кетган бўлса, мана энди унинг таниқли мухолифи Авди Кулиев оламдан ўтди.
Раҳматли Авди Кулиев Туркманбоши даврида Ташқи ишлар вазири вазифасидан истеъфо этган ва 1994 йилда хорижга-Москвага, сўнг Норвегияга кетганди.
У нафақат Туркманистон мухолифатини балки Марказий Осиё давлатларининг сургундаги тарқоқ мухолифатини ҳам бирлаштиришга кўп уринди аммо орзусига етмади.
У ўзи тузган ва мамлакати номи билан аталадиган жамғарманинг раиси эди.
Оламдан бугун 70 ёшида ўтган Авди Кулиевни Тангри раҳматига қовуштирсин. Яхши одам эди.
Демократик Ўзбекистон Конгресси марҳумнинг яқинлари ва дўстларига ҳамдардлик билдирди.
Туронзамин таҳририяти.
