России Бош вазири Николай Фрадков Тошкентга келди
Жалолиддин, Тошкент
Шу дақиқаларда Тошкент аэропорти атрофидаги йўллар ҳали ҳам бекитилган ва Бош вазир Мирзиёев урус ҳамкасбини кутиб олди.
Эртага Фрадков Ислом Каримов билан учрашади.
Хабарларга кўра, аслида Тошкентга Путин келиши режалаштирилган ва бир ой олдин негадир унинг ўрнига Фрадков келадиган бўлган.
Томонлар бир қанча иқтисодий битимлар имзолайдилар.
Урус меҳмон Каримовни миграция борасида енгиллик бериш билан алдаб, газ, космосни тадқиқ этиш, ўзбек олтини ва урани борасида бир қанча битимлар имзоламоқчи.
Бир сўз билан айтганда, бу Оқсаройнинг Кремлга иқтисодий мустамлака бўлиш йўлидаги одимларининг давомидир.
