Авроосиёнинг БМТдаги овози
Авросиё Халқаро Матбуот Фонди (International Eurasia Press Fund) 22 Январ куни БМТга аъзо бўлди. Ташкилотнинг раҳбари Умуд Мирзоевга кўра, энди Авросиё Халқаро Матбуот Фонди БМТ бошқармаларининг барча муҳокамаларида қатнашиш, сўзга чиқиш, баёнотлар тарқатиш билан бирга минтақа учун долзарб бўлган муаммоларни муҳокамага қўйиш ваколатига эгадир.
Нью Йоркда Авросиё Халқаро Матбуот Фондининг раҳбарияти ўзаро вазифаларни тақсимлаб олдилар. Ташкилотнинг АҚШ ва Марказий Осиё бўйича мувофиқлаштирувчиси вазифасини хайрихоҳлик асосида Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Муҳаммад бошқарадиган бўлди.
Биринчи галда минтақада демократик жараёнларни дастаклаш учун эркин матбуотни қўллаш юзасидан БМТ ташкилотларининг умумий бир қарорини чиқариш масаласи муҳока этилди. Умуд Мирзоев ва Жаҳонгир Муҳаммад мазкур масала юзасидан БМТда учрашувлар ўтказмоқдлар.
International Eurasia Press Fund ноҳукумат ташкилоти бўлиб, ўтган йилнинг Октябр ойида АҚШ Давлат департаменти билан ҳамкорлик ҳақида шарнома имзолаган эди.
Суратда׃ Жаҳонгир Муҳаммад ва озарбайжонлик таниқли ижодкор Умуд Мирзоев.(Foto o’ngda-DO’K fotoalbomida).
