Корлар эриб кетган курмай колибмиз,
Гафлат парда тортса, нигох бесукмок.
Бодом гуллаб утган, курмай колибмиз,
Остида тикилиб турмабмиз узок.
Шундок деб укиндинг, укинма эй ёр,
Не-не бахорларни курамиз хали.
Бодомлар гуллайди такрор ва такрор
Остида тикилиб турамиз хали.
XXX
Мухаббат шоирлар келадиган жой
Ажал шамоллари еладиган жой.
Алишер шу ерда, машраб шу ерда,
Оловни кулбам деб биладиган жой.
Шамширдир, ханжардир, гами, хижрони
Юракни тигларда тиладиган жой.
Эрта келадилар, мангу коларлар
Ёр изини Каъба киладиган жой.
Пирлари мисоли улмокда Юсуф,
Мухаббат шоирлар уладиган жой.
XXX
Хурматга лойикка тош отар бу халк,
Пайконга лойикни этади хурмат.
Тож тахтга лойикни хок этар бу халк,
Гурга муносибга беради тож-тахт.
Адашган кавм бу лаънатланади
Бир куни куз кони дуззахни ювар.
Севишга лойикдан нафратланади,
Нафратга лойикка сигинар, севар.
XXX
Хамма бахтиёрдир, хаммага бахор,
Факат мен шурманглай, бошимда кеч куз.
Менинг бахтсизлигим шундаки, идбор—
Бахтсиз эканимни биламан афсус.
Хамма бахтиёрдир, хаммаг бахор.
Барча узин билар гуллаган дарахт.
Одамларнинг бахти шундаки, зинхор
Бахтсиз эканлигин билмайди, небахт.
ЮСУФ ЖУМА.
