БУЮК МУҲОЖИР ХОТИРАСИ
Бугун АҚШнинг пойтахти яқинидаги Маклеин шаҳрида истиқомат қилувчи Хадича Шермат (Туркистон озодлиги учун курашган Эргаш Шермат-Булоқбошининг беваси) ташаббуси билан Туркистоннинг улуғ олими, буюк муҳожир Боймирза Ҳайитни хотирлаш мароси бўлди.
Журналистлар Абдулла Чиғатой, Мирзапўлат Ҳакимий, Абдулманнон Кескин, Абдукарим Барлос ва Боймирза отанинг тенқурларидан бири Рўзи Назар, “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат ва Абдуманноб Пўлат ҳамда бошқалар буюк муҳожирни ёдга олдилар ва дуо қилдилар.
Боймирза Ҳайитнинг хизматлари ҳақида сўз юритган Демократик Ўзбекистон Конгрессининг раиси Жаҳонгир Маматов маросимда умр йўлдоши Роҳила Қодирова билан бирга қатнашиб, буюк муҳожирнинг ҳаёт йўли ҳақида қизиққанларга бу борадаги китобларни туҳфа этишди.
Қатнашчилар маросим ташкилотчиси Хатича хонимга алоҳида миннатдорчилик билдирдилар.
Бу борадаги баъзи суратларни ён тарафдаги Фото-Албомда кўришингиз мумкин.




[...] Қатнашчилар маросим ташкилотчиси Хатича хонимга алоҳида миннатдорчилик билдирдилар. http://turonzamin.org/2006/12/24/ [...]