Нега булмас бу элнинг
Дуолари ижобат.
Бошига сурар хумо,
Бошидачи киёмат.
Нега унча очилмас
Толе деган дарвоза.
Боиси бу кавмнинг
Лисони эмас тоза.
Тили билан ялайди
Мустабид оёгини.
Фаришталар бу тилга
Тутмайди кулогини.
Иблисни худо дея
Шу забони сайрайди.
Тагин шу тили билан
Тангридан бахт сурайди.
Тоза булса лисонинг
Дуонг булур ижобат.
Йукса киёматгача
Бошингдадир киёмат.
Advertisement
