Ассалому алайкум! Туронзаминни укиб бораман, менга маъкул келган сайтлардан бири.Сизга бир хикояни жунатаяпман, агар маъкул курсангиз сайтда эълон киларсизлар.
Хурмат билан Гафуржон Йулдошев.
Ғафур Йўлдошев
РАҲБАР ХАРОМИ ЧИҚИБ ҚОЛДИ
(памфлет)
Андижонликлар итялоқ деяётган сарой шоирларга бағишланади.
Раҳбар – Карим Исломовнинг олдига кириб чиқиш икки шоир - Абдулла Вохид билан Эркин Орип учун кўп шараф ҳисобланарди. Шахсан раҳбарнинг ўзлари шоирларни йўқлагани ва кулиб қабул қилгани-ю, мулозамат кўрсатгани борасида, Абдулла Вохид-у, Эркин Орип аввал ҳам кейин ҳам атрофдагиларга ҳўп мақтанишарди. Фақат бу 2005 йил саратон бошланган кунгача эди холос.
Ўша 2005 йил саратон бошланган куни Карим Исломов чақираётганини улар йўл аро кўринганларга мақтаниб раҳбар қабулига кириб боришган эди. Лекин бу сафар раҳбар уларни одатдагидек кулиб қаршиламади. Тўридаги креслосида ўтирган куйи узун столнинг этагидаги стулларни кўрсатиб:
- Ўша ерга ўтиринглар, – деди ва шоирлар ўтиргани хамон телевизорни бошқарувчи пультни босди.
Экранда яланғоч аёл билан эркак пайдо бўлди. Эркак аёлнинг кўкрагидан ўпарди, аёл хирс билан вой-войларди. Уларнинг ҳаракат ва қилиқларидан наша чекиб олгани яққол сезилиб турарди. Аёлнинг юзи тўлалигича экранга чиқарилганида, раҳбар тасвирни тўхтатди. Не ажабки тасвирдаги аёл шоир Абдулла Вохиднинг тўнғич қизи Коинот эди.
- Воҳ-ҳ!!! – деб юборди Абдулла Вохид ва олдидаги столга пешонасини қарс урди. Ўзини тўхтатолмай тағин-да, бошини кетма-кет уриб, афти қонга бўяларкан, раҳбарнинг қўриқчиларидан икки барзанги югуриб келиб, шоирни ушлади.
- Бет-кўзини ювиб, қайтариб ке, – деди қўриқчиларига Карим Исломов. Қўриқчилар Абдулла Вохидни судраб олиб чиқиб кетгач, бошни эгиб ўтирган Эркин Орипга раҳбар нигоҳини қадади. – Яна битта видео бор, агар хоҳласангиз буни ҳам кўрамиз? Сизнинг ўғлингиз қандайдир бир қанжиқнинг чотига бошини суқиб, ўпаяпти, – деди раҳбар Эркин Орипга.
- Бир қошиқ қонимиздан кечинг Карим ака, – деди Эркин Орип.- Агар зарур бўлса бугуноқ бориб бу ўғилни оқ қиламан.
- Сизлар, Ўзбекистон Халқ Шоири, Ўзбекистон Халқ Қаҳрамони бўлиш билан бирга мусумончиликка даъво қилиб хаж сафарини бажаргансизлар ва мана энди фарзандларингиз қандайдир жалабларнинг чотини ўпиб юрибди.
- Карим ака, биз жамоатчилик билан ишлаб уйдагиларга ва хусусан фарзандларга вақт ажратмабмиз, бу айбимизни тушуниб етдик, – деди Эркин Орип.
- Уф, яна баландпарвоз гаплар-а! – деди Карим Исломов ва эшик ёнидаги қўриқчига бақирди: – Нима бало, Абдуллани чўмилтиришаяптими?! Опке бу ёққа, э энасини..!
- Абдулла Вохидни бошидан сув оқиб турган ҳолда, икки қўлтиғидан тутиб, судраб келишди.
- Аввало айтиб қўяй, ҳозир кўрган фильмни мен буюртма билан олдирганим йўқ. Кўча болаларидан СНБнинг қўлига тушиб қолган экан, менга олиб келишганди, фильмни олганларни топишни буюрдим. Энди, иккинчи масала, сен Абдулла, Ёзувчилар Уюшмасининг раҳбарисан а? Ҳамма ёзувчилар, ғийбатчилар сенинг иҳтиёрингда, тўғрими? Бу Усмон Хақназаров деган ярамасга нимага сўзинг ўтмайди?!
- Ёзувчилар Уюшмасида унақа аъзо йўқ, – дея олди базўр Абдулла Вохид.
- …ғимни қўйдим, ўша ёзувчиларингни ҳаммасига! Ҳе-э онасини …! – деб уят гаплар билан сўкди Карим Исломов. –
Нимага Ёзувчилар Уюшмасида йўқ бўлади-а?! Биламан эртага мен мана бу креслодан кетсам, сенлар ҳам ўша ифлос томонга ўтиб олишасан! Сенлар ҳам мени асли яхудийдан туғилган хароми эди деб айтишасан, тилингни бурро қиласан биламан, ҳаммангни!!!
-Кутилмаганда жиринглаб қолган телефон қутисини Карим Исломов юлиб олдида Ёзувчилар Уюшмасининг раҳбарига қарата отди. Телефон қутиси Абдулла Вохиднинг бошига тегиб, шоир ағдарилиб тушди. Унинг яна пешонасидан қон келди.
– Карим ака, Ёзувчилар Уюшмасида Усмон Хақназар деган шоир йўқ, – дея олди базўр Эркин Орип.
-Бу гап раҳбарга таъсир қилди.
– Рости ҳам йўқми? – деб сўради Карим Исломов ва пастга қараб ўйчан туриб қолди. Бироздан сўнг:
- Ҳеч нарсадан хабарларинг йўқми дейман? Бу интернетни тўсмаса бўлмаса, тўсиб қўйилса, мана Тошкентни олди шоирлари ҳам дунёда нима гап бўлаётганини билмаса. Интернетдаги янгиликлар яхши-ю, лекин ҳар ҳил бўхтонга тўлиб кетган-да, – деди ва қўриқчилардан бирига бир даста қоғозни узатиб, шоирларга олиб бориб беришни айтди.- Мана буни ўқиб чиқиб, жавоб ёзинглар. Лекин буни сизлардан бошқа хатто хотинларинг ҳам ўқимасин, онги заҳарланади. Бўпти сизларга жавоб, – деди Карим Исломов.
Ўшанда раҳбар уларга берган қоғозлар дастаси, рус тилида ёзилган “Бу Андижонда бўлганди” номли Усмон Хақназаровнинг мақоласи эди. Мақоладаги гаплар уларнинг хатто хаёлига ҳам келмагани учун иккала шоирга қаттиқ таъсир қилди. Эртасига иккала шоир ҳам касалхонага ётди. Бири “юрагим хуруж қилаяпти” деди, бошқаси “қон босимим иккиюзга кўтарилиб кетмоқда” деб айтди. Бир ой давомида касалхонада беркиниб ётган шоирлар ҳар замонда, “энди Усмон Ҳақназаров деганлари энасини кунини кўради. Карим Абдуғаниевич уни ернинг тагидан ҳам бўлса топдириб келади!” – деб ўйлашарди. Аммо афсус, Карим Исломовнинг қўли бу сафар калталик қилди, мана орадан бир йил ўтди, Усмон Ҳақназаров деганлари топилмади. Топилмаса топилмай ўлсин эди! Фақат раҳбар буни унутмаяпти-да. Гоҳида иккала шоирни Карим Исломов чақиртиради-да, ҳар сафар Абдулла Вохидга “насиба”сини беради, Эркин Орипни эса бир неча йил аввал гўрга кирган онасидан келиб сўкади.
Мана бугун яна шоирларни Карим Исломов чақирмоқда. Авваллари раҳбарнинг олдига кириб чиқиш кўп шараф ҳисобланган ва ҳўп мақтанишган бўлса, энди эгасидан калтак еб, думи қисилган лайча мисоли бўйин эгиб раҳбар қабулига боришмоқда.
- Ҳўв, Юсуф Жумага бас келадиган шоир борми ораларингда – а?! – деган сўзлар билан кутиб олди раҳбар бу сафар. - Андижонда халқни отган қонхўр подшо деб ёзибди, мен халқни отдимми?! Мен қонхўр подшо бўлдимми?! Ҳе гапир!!!
Раҳбар яна Абдулла Вохидни бўғди.
- Биз…биз … унга қарши ёз-зяпмизззз! – деди қалтираб Абдулла Вохид.
Раҳбар Абдулла Вохидни бир айлантирди ва зарб билан орқасига тепаркан:
- Ёзаётган бўлсанг, мана буни ҳам ёз! – деди.
Афсуски Карим Исломовни ҳар сафаргидан-да, бугун кайфияти йўқ эди. Тепки зарбидан олти метрлар нарига учиб тушган Абдулла Вохидни ёнига зумда етди, юзтубан ётган Ёзувчилар уюшмаси раҳбарини елкасига бир тепиб чалқанча қилди ва:
- Айт буни ҳам ёзасанми?! – деди. – Нима деб ёзасан?! Кетимга роса келиштириб тепганди деб ёзасанми-а?! Ҳе-э, сенларни ҳаммангни онангни…!
Шу пайт телефон жиринглаб қолди. Карим Исломов телефонга қаради-да, истамайгина бориб, гўшакни кўтарди. Лекин телефондаги суҳбат давомида раҳбарнинг кайфияти ўзгариб борди, чўтир юзига табассум югурди.
- Ладно, давай передай мы встретимся через неделя, придётся научит американцев, что бы нас подождать, – деди раҳбар телефонда гаплашаётган одамга ва рус тилида амеркаликларнинг ҳам онасидан келиб ҳақорат қилди. Гўшакни қўйганидан кейин бошини куйи эгиб бироз ўйланди.
- Ҳали бу амеркаликларга кўрсатиб қўяман, оёғимга йиқилади ҳали улар. Мана энди ялинишни бошлаяпти, ҳали уларни кўп ялинтираман, – деди бошлиқ ва шоирларга қараб туриб бирдан кулиб юборди. – Абдулла, ростини гапир, раҳбар кетимга тепди демоқчи бўлса шоирлар қандай шеър ёзади.
- Ҳа-бу … энди… бу ҳеч нарса эмас, ота боласини койигандай гап-ку, қўйинг энди, – деди Абдулла Вохид.
- Ана шунақасан-да, сенларга вақтида илҳом келмайди. Автомат отгандай тасирлатиб ташламайсанми… – дея Карим Исломов гапга тушиб кетди. Айни пайтда Абдулла Вохидга шоирлик илҳоми келиб, дарҳол ички чўнтагидан ручка ва кичик дафтар олди-да, оқ қоғозни қоралади.
Раҳбар анча гапирганидан кейин Абдулла Вохидга қаради ва унинг қўлидаги кичик дафтарчага ишора қилиб:
- Ёздингми? Илҳом ўзи сенга доим кеч келади. Қани ўқичи, орқасига тепки еган шоирлар нима деркин, – деди.
- Туфлисига раҳбарнинг,
Ногаҳон тегди кетим.
Туфлисидан раҳбарнинг,
Табаррук бўлди кетим.
Карим Ислдомов хахолаб кулиб юборди. Бир оздан сўнг аста гап бошлади.
- Менга қаранглар, барака топгурлар, мени сизлардан бошқа ишонганим йўқ. Ураманми-сўкаманми, аслида ҳаммаси сизларни яхши кўрганимдан. Бу Юсуф Жумани тинчитиб қўйишади, СНБга айтганман, вақтини пойлашаяпти. Энди ҳамма иш вақти соати билан-да, унгача сизлар ҳам жим турмаслигингиз керак. Ҳали айтдим-у автоматни тасирлатиб отгандай шеър ёзиб, энсиникига қайтариб юбормайсизларми. Шу битта шоирга тенг келолмасангиз, қанақасига халқ қахрамони бўласиз, барака топкурлар. Бўпти, уйга бориб мен айтганларимни яхшилаб ўйлаб кўринглар. Мана бир ҳафтадан кейин Америкаликлар келмоқчи, қаний кўрамиз, яна Андижондаги воқеалардан оғиз очишса, яна думини тугамиз, агар унутдик деса, ярашиб кетаверамиз-да, тўғрими? Аслида уларнинг думини босиб олганман, бари бир ҳеч қаёққа қоча олмайди, энди ялиниб келишаверади. Аммо америкаликлар келаётгани ҳақида уйдаги хотинга ҳам ҳозирча оғиз очилмасин. Бўптими, боринглар, барака топгурлар.
Шоирлар бу сафар Карим Исломовнинг қабулидан яхши кайфиятда чиқди. Бир-бирлари билан кулиб хайрлашди. Уйларига боргач иккила шоир ҳам ижодхонасидаги диванда кун бўйи ўйланиб ётди. Уларнинг уйлари бир-биридан 5-6 чақирим оралиқда жойлашганди, лекин кечқурунга бориб, бир–бирини эшитмаётган ва кўрмаётган шоирлар, не ажабки иккаласи ҳам бир вақтда оғир ҳўрсиниб: “Ҳа-а, бошлиқнинг хароми эканлиги рост шекилли!” – деб юборишди ва дарҳол чўчиганича ёнверига қарашди. Яхшики, уларнинг оғзидан бехос чиқиб кетган бу гапни хатто хотинлари ҳам эшитмаганди.



